“Моддий ва маънавий зарар”. Наманган ҳокими ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради
Жамият
−
21 Апрель 11664 2 дақиқа
Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғидан ҳудудларда ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради. Ҳоким шу ҳақдаги хатни вилоят ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевга йўллаган.
Ҳокимга кўра, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар билан ўтказилган учрашувлар ва муҳокама йиғилишларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари томонидан жарималарнинг қўлланишидан норозилик кайфияти ортиб бориши, айниқса, ижтимоий тармоқларда салбий фикрлар билдирилишига сабаб бўлмоқда.
Унинг қўшимча қилишича, бино-иншоотларнинг том қисмлари, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ёритиш таянчларига белгиланган меъёрларга зид равишда ўрнатилган фоторадарлар томонидан жарималарнинг қўлланиши Наманган шаҳрининг фуқароларига моддий ва маънавий зарар келтирмоқда.
Ҳоким ўз хатида ЙҲХБ бошлиғидан Наманган шаҳри ва шаҳар таркибидаги Давлатобод ҳамда Янги Наманган туманларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли қарорига асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги Низомига зид равишда ўрнатилган камераларни KAAT тизимидан ўчиришни ҳамда улар томонидан қайд этилган қоидабузарликларга жарималар қўллаш ишларини тўхтатишни, фақат улардан хавфсизлик мақсадида фойдаланишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида 52 та радар камерасига пневматик милтиқдан ўқ отган эркак аниқланган эди. У ушбу қилмиши орқали умумий ҳисобда 1 миллиард 147 миллион сўм моддий зарар етказган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь