MJ Developers: Бугунги кундаги компаниянинг йўли

Бизнес

image

Мурари Лал Жалан, MJ Developers раиси

MJ Developers компанияси раиси Мурари Лал Жалан Ўзбекистонда бир неча йиллардан бери яшаб келмоқда ва у ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланишга ишонган ҳолда Президент Шавкат Мирзиёев ҳақиқатан ҳам жаҳон миқёсидаги етакчи эканини таъкидлаб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Ўзбекистоннинг жадал иқтисодий ривожланиши ва юксалиши, халқаро майдондаги нуфузи ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама равнақ топишини Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаол позицияси ва узоқни кўра билиши, моҳир ва доно раҳбарлигисиз амалга ошириб бўлмас эди.

2018 йилнинг 28 сентябрь куни MJ Developers Ўзбекистон ҳукумати билан 100 миллион долларлик сармоя шартномасини имзолади. 2019 йилда ўзаро маҳсулот айланмаси 329,6 миллион долларни ташкил қилди.

MJ Developers бошқа хорижий сармоядорларни ортда қолдириб, Ўзбекистонга анчагина катта маблағ киритди ва ҳозирда Ўзбекистонда инфраструктурани ривожлантириш устида ишламоқда.

Наманганда фаолиятимизни бошлаганимизга икки йил, Minerva City лойиҳаси бошланганимизга эса бир йил бўлди. Биз Ўзбекистондаги 4 та йирик лойиҳага катта миқдорда сармоя киритдик ва фаолиятимиз давомидаги айрим воқеаларни сиз билан баҳам кўриш вақти келди, деб ҳисоблаймиз.

Пойтахтнинг бизнес туманидаги кичик лойиҳани амалга ошириш ўрнига, нега йирик лойиҳаларга сармоя киритишга қарор қилганимиз ҳақида бир неча асосий фикрлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Одатда, ҳар бир киши бошқа мамлакатга келганида янги нарсаларни синаб кўришни хоҳлайди, аммо бизнинг қарашимиз бироз бошқача эди. Нафақат лойиҳа ишлаб чиқиш, балки маҳаллий ва халқаро бозор эътиборини тортадиган лойиҳа яратиш. Агар сиз хорижий сармоядорлар эътиборини жалб қилмоқчи бўлсангиз, концепция ва дизайн нуқтаи назаридан янгилик киритинг. Бу халқаро бозорда қадрланади.

Шунингдек, лойиҳамиз кўлами маҳаллий аҳоли учун иш ўринлари яратиш, Ўзбекистон бозорига турли технологияларни жорий этиш имконини берди.

Дубайдаги девелопмент — классик мисол. Шаҳар қиёфаси бир неча йиллар давомида шаклланиб келмоқда, бугунги кунда у дунёдаги энг таниқли шаҳарлардан биридир. Бундай миқёсдаги лойиҳалар катта вақт ва ресурсларни талаб қилишини яширмаймиз. Мақсадимиз — лойиҳамизни ўз муддатида ва ҳатто ундан олдинроқ ҳам якунлаш.

Айни дамда Тошкентда аҳоли турмуш тарзи эҳтиёжларини қаноатлантириш бўйича етарли қулайликлар мавжуд эмас, кўнгилочар соҳа кам ривожланган. Лойиҳамизни яратишда янги ёндашувдан фойдаланамиз ва жаҳон даражасидаги турмуш тарзи учун керак бўлган барчасини бирлаштиришга интиламиз.

Бизнинг узоқни кўзлаган режаларимиз бор ва яна кимдир бу каби орзулар қилишга журъат эта олмаса керак. Қурилиш кўлами кичик шаҳарлар қурилиши билан баробар. Биз бошқа ишлаб чиқувчиларга нисбатан фарқли йўлдан боришни ва мамлакатга "ноу-хау" ва сифатли, ўзгача технологияларни олиб келишни хоҳладик, шунинг учун дастлабки босқичда биз лойиҳамиз қарашларини тушуниш ва унга амал қилиш учун маълум бир суръатни олдик. Биз технологияга миллионлаб доллар сармоя киритган биринчи компанияларданмиз ва бугунги кунга келиб Кореянинг S-форм технологиясидан фойдаланаётган ягона ташкилотмиз. Албатта, бу арзон технология эмас, лекин бу тезлик ва сифатга ижобий таъсир кўрсатади.

Бизнесда биз асосий тамойилга амал қиламиз – кўпроқ ҳаракат, камроқ сўз. Агар ниятингиз тўғри бўлса, бизнес билан шуғулланаётган вақтингизда дуч келишингиз мумкин бўлган негатив ва сафсата сизни ташвишга солмайди. Биз баъзи босқичларда эриша олган прогресс салбий лаҳзалар — миш-мишлар ёки компания нуфузига путур етказиши мумкин бўлган қора пиарлар билан боғланиши мумкин, аммо, келинг, фактлар билан гапирайлик.

Биз 4 та лойиҳадаги ютуқларимизни баҳам кўрмоқчимиз:

Меҳмонхона лойиҳаси

• 5 юлдузли меҳмонхона - Hyatt Regency, Бухоро.

Бухоро шаҳридаги 223 номерга эга биринчи 5 юлдузли меҳмонхона ва Hyatt брендидан иккинчи 5 юлдузли меҳмонхона учун каркас ишлари ва ички пардозлаш ишлари якунланди.

Ақлли шаҳар лойиҳалари

• Наманган шаҳридаги Namangan Square (18 гектар).

9 та бино қурилиш жараёнида, улардан 3 тасини яқин ойларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган, инфраструктура параллель равишда ривожлантирилмоқда.


• Тошкент шаҳридаги Minerva City (100 гектар).

Minerva City деярли 15 000 м. кв.ни ташкил этади. Clubhouse — нуфузли турар жой мажмуасининг функционал қисми.

Сектор А

20 та минорадан 10 тасидаги қурилиш ишлари уй-жойлар фойдаланишга топширилганда аҳолининг чакана савдосини таъминлаш ва эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қиладиган савдо майдонлари қурилиши билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилмоқда. Миноралар қурилишнинг турли босқичларида ва ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда – ишончимиз комилки, "А" секторидаги мижозларимизга маълум муддат берилгандан сўнг, ўз мажбуриятларимизни, албатта, бажарамиз. Албатта, турли блокларнинг барпо этилиши турли муддатга эга, жумладан, инфраструктурани ривожлантириш, йўллар, автотураргоҳлар, ланшафт дизайни ва бошқалар.

• Тошкентдаги Lake City (100 гектар).

Lake City мамлакатнинг ушбу қисмида жойлашган биринчи сунъий кўлдир. Кўл бўйлаб савдо маркази, йўллар, кўприклар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Сотув яқин фурсатда эълон қилинади.

Биз йирик лойиҳалар узоқ муддатли сармояларни талаб қилишини тушунамиз ва уни ўз вақтида ёки ундан олдинроқ ҳам амалга ошириш учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз. Бунинг учун биз ўз соҳасининг профессионаллари билан ҳамкорлик қиламиз, барча мумкин бўлган хавфларни ҳисоблаймиз ва чизмалар босқичидаёқ ҳаммасини пухта ўйлаймиз.

Дунё бўйлаб тижорат ва ижтимоий фаолият билан шуғулланадиган миллиардер жаноб Жалан ўзининг тарихий ватани ҳақида ҳам унутмайди. Яқинда Ҳиндистон жамоатчилиги Jet Airways компаниясини Мурари Лал Жалан томонидан сотиб олингани ҳақидаги янгиликдан хабардор бўлди, бу компанияни банкротлик ва тугатишдан қутқарди.

Jet Airways – Ҳиндистоннинг энг қадимги хусусий ва бутун дунё бўйлаб тан олинган авиакомпанияларидан бири. Унинг сармоя портфелига Jet Airways функциясининг қўшилиши жаноб Жалан учун чинакам ажойиб ютуқдир. У, шунингдек, Ўзбекистонда турли соҳаларда, жумладан, тоғ-кон саноати, авиация ва молия соҳаларида ҳам фаолият юритишни истайди.

Мурари Лал Жалан ҳиндистонлик бўлишига қарамай, БААда яшайди, унинг қалби эса Ўзбекистонда. Бутун дунё бўйлаб жамият ҳаётини яхшилашга эътибор қаратаётганлиги ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўз бизнесига эга бўлганлиги сабабли - Жалан жанобларини ҳеч шубҳасиз, дунё фуқароси, дейиш мумкин.

Манзил: Clubhouse, Minerva City

Тошкент, Янгиҳаёт тумани, Ўзгариш қўрғони, Алишер Навоий массиви

Боғланиш учун телефон: 1145

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Telegram bot

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг