Мисрдаги оммавий ЙТҲда 18 киши ҳалок бўлди
Олам
−
26 Март 2020
6609Бугун, 26 март куни Мисрнинг Қоҳира шаҳрида жойлашган Хелуан туманида оммавий йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Оқибатда 18 киши ҳалок бўлди, 12 киши эса турли даражада яраланди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, қурилиш моллари ортилган юк машинаси катта тезликда ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг, 15 та машинани босиб ўтган ва полиция блокпостида тўхтатилган.
Ҳалок бўлганларнинг аксариятини йўлда турган микроавтобус йўловчилари ташкил этмоқда. Юк машинаси ҳайдовчиси тирик қолган ва у полиция томонидан ушланган.