Миср пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, 1/8 финалга чиқди
Спорт
−
04 июл 5486 1 дақиқа
Бугун, 4 июль куни Миср миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Австралияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобида якунланди. Миср терма жамоасининг ягона голига 13-дақиқада Имом Ашур муаллифлик қилди. Австралия эса 55-дақиқада Муҳаммад Ҳани ўз дарвозасига тўп киритиб қўйганидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясида эса мисрликлар 4:2 ҳисобида устун келди.
Миср “Г” гуруҳида иккинчи, Австралия эса “Д” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга чиққан эди. 1/8 финалда энди Миср Аргентина ҳамда Кабо-Верде ўртасидаги учрашув ғолиби билан баҳс олиб боради. Ушбу ўйин жорий йилнинг 7 июль куни Атланта шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилмоқда. Мусобақа жорий йилнинг 19 июль куни ўз якунига етади.
Live
БарчасиРодри “Барселона”га ўтди – Романо
16 август