Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифи якунланди. 

Кеча Ўзбекистон раҳбари Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказди. 

Бугун Анқара шаҳрида Ўзбекистон Президенти раислигида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.

Саммит якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёевни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг