Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи якунланди

Жамият

image

Анқара шаҳридаги самарали Ўзбекистон-Туркия саммити якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида қатор олий даражадаги тадбирлар ўтказилди.
Давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказди.

Музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация ва 19 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Президентлар илк бор етакчи корхона ва компаниялар раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёевни Туркиянинг олий давлат мукофоти – "Туркия Республикаси нишони" билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ташриф тадбирлари якунланганидан сўнг, "Эсонбуға" халқаро аэропортида Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ва рафиқаси кузатиб қўйди.

Ўзбекистон раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг