Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи ҳақида расмий маълумот берилди
Жамият
−
15 Декабрь 2021 7973 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16-18 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон-Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилади.
Энг аввало, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, инновациялар ва юқори технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, Президент Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раҳбарияти, ушбу мамлакатнинг энг йирик компания ва банк-молия институтлари вакиллари билан учрашади.
Ташриф якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.
Live
Барчаси