Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди
Жамият
−
29 Март
2821Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Олий даражадаги тадбирлар дастури доирасида Олмаота шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қосим-Жомарт Тўқаев норасмий учрашув ўтказиб, икки томонлама, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилди.
Етакчилар "Медеу" тоғ-чанғи кластери фаолияти билан танишди, рақамли ва сунъий интеллект технологиялари, икки мамлакат атоқли мусаввирларининг рангтасвир ва графика асарлари кўргазмаларини кўздан кечирди.
Олмаота халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кузатиб қўйди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель