Мирзиёевнинг Германияга ташрифи якунига етди
Жамият
−
30 Сентябрь 2023
4157Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташриф дастури якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида Мирзиёев Берлин шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этган.
Ўзбекистон ва Германия Президентлари икки томонлама учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.
Сўнг Ўзбекистон раҳбари Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси шафелигида ташкил этилган Иқтисодий форумда қатнашган.
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц раислигида ўтган “Марказий Осиё - Германия” форматидаги биринчи саммитда Ўзбекистон Президенти узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг икки томонлама музокараларида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь