Мирзиёевнинг 6 йиллик орзуси бўйича амалий иш бошланди
Жамият
−
18 Июль 2022
28689Бугун, 18 июль куни Афғонистон ҳудудида “Термиз-Пешовар” темир йўл алоқасини ўрнатиш бўйича Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистоннинг қўшма лойиҳасининг йўналиши ҳамда техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” трансафғон темир йўли лойиҳасининг тахминий қиймати 5 миллиард долларни ташкил этади. Узунлиги 600 км бўлган темир йўл Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистоннинг йирик денгиз портларига чиқиш йўлини очади.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 эмас, 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев бу темир йўл минтақалар қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборишини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил бошида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон янги транспорт йўлаги: Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар бўйича “йўл харитаси”ни имзолаган эди.
У Европа Иттифоқини, Россияни Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаши керак.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келган биринчи кунларданоқ Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, шу орқали Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар темир йўл линиясини қуриш ва уни ишга туширишга интилиб келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь