Мирзиёев Қозоғистонда. Президентни аэропортда Тўқаевнинг ўзи кутиб олди
Жамият
−
05 Декабрь 2021
7308Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига борди.
Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Давлат раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кутиб олди. Икки мамлакат етакчиларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган. Олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш иқтиқболлари муҳокама қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.
Учрашув натижалари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.