Мирзиёевни ҳақоратлаб, “коммент” ёзган йигит қамалди

3-саҳифа

image

Интернетда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаб, изоҳ ёзган 28 ёшли йигит 5  йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил 28 мартдаги ҳукмига мувофиқ 1996 йилда Наманган вилоятида туғилган Д.Т. Жиноят кодексининг 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) 3-қисми ва 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган.

Маълумотларга кўра, Д.Т. 2016 йилда Ўзбекистондан Озарбайжонга борган, у ердан эса фуқаролик паспортига дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун махсус рухсат стикери расмийлаштирилмаган бўлсада, белгиланган тартибни бузиб, Эронга кириб, қонунга хилоф равишда чет элга чиққан. Бундан ташқари, у интернетда Президентни ҳақоратлаган изоҳлар қолдирган.

Д.Т. – маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, мавсумий ишчи. Суд унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Наманган ҳақорат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг