Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
01 Июль 2019
984630 июнь – Ёшлар куни муносабати билан барча шаҳар ва туманларда тадбирлар ўтказилди. Нурафшон шаҳри Ёшлар марказида бўлиб ўтган маросимда ёш шоира Зилола Шомуродовага Президент совғалари топширилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Зилола яқинда юртимиз ҳақида шеър ва самимий тилаклари билдирилган хат ёзиб, Президент Шавкат Мирзиёев номига йўллаган эди. Ёшлар куни арафасида, давлат раҳбари номидан Зилола Шомуродовага жавоб хати келди.
Маълумот учун, ёш шоиранинг отаси Музаффар Раҳимов устачилик билан шуғулланади, онаси Лобар Қўчқорова эса уй бекаси.
LiveБарчаси