Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди
Жамият
−
25 Март 2023
5634Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашди. Бу ҳақда у Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида таълим соҳасида тўпланган кўп йиллик ўзаро саъй-ҳаракатлар, шу соҳада Ўзбекистонда ҳозирги вақтда кечаётган ислоҳотлар ва келгуси ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
“Мен, Президент Администрациясининг Таълим стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини мувофиқлаштирувчи ходими сифатида ўзим учун болалар ва ёшларда танқидий фикрлашни ривожлантириш устувор аҳамиятга эга эканлигини қайд этдим”, дейди Мирзиёева.
Шунингдек, мулоқот давомида маданий меросни асраш, ОАВ ва сўз эркинлигини ривожлантириш каби муҳим масалаларга аҳамият қаратилиб, ҳолатни яхшилаш учун мамлакатлар биргаликда иштирок этиши мумкинлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Оқ уйда АҚШ раҳбари администрациясининг гендер сиёсати бўйича Кенгаши директори Женнифер Кляйн ва Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь