Мирзиёев Жапаровни Янги йил билан қутлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни va Қирғизистон халқини Янги йил билан табриклади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

“Сиз ва қардош Қирғизистон Республикаси халқини кириб келаётган Янги – 2025 йил билан чин дилдан табриклаш ва энг яхши тилакларимни йўллаш мен учун катта мамнуниятдир”, деган Президент кириш сўзида.

Телеграммада қайд этилишича, Жапаров раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида бугунги кунда қардош Қирғизистоннинг барча соҳалари жадал ривожланмоқда.

Мирзиёев қатъий сиёсий ирода ва сўнгги йиллардаги умумий саъй-ҳаракатлар, интилишлар самарадорлиги билан биргаликда, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари янада чуқурлашаётганини алоҳида таъкидлаган.

“Ишончим комил, ҳар томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари бундан буён ҳам ўзаро ишонч, ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш руҳида икки қардош халқларимизнинг умумий фаровонлиги йўлида жадал ривожланади”, дейилади табрик якунида.

Эслатиб ўтамиз, Янги йил арафасида Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов ҳамда Нурсултон Назарбоевни табриклаган ва Владимир Путиндан табрикнома олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг