Мирзиёев Жапаровга ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 сентябрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти сайтида хабар берилди. 

Қайд этилишича, давлат раҳбарлари Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар юзасидан фикр алмашган. 

“Президентимиз қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди ҳамда вазиятнинг авж олишини тўхтатиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини чин дилдан олқишлади”, дейилади расмий Тошкент хабарида.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўтказилган тадбирларнинг сермаҳсул якунларини ҳам муҳокама қилган. 

“Устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳалари бўйича келишувларни рўёбга чиқариш, шу жумладан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Бўлажак олий даражадаги, шу жумладан минтақавий тузилмалар доирасидаги учрашувларга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилди”, дейилади Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 сентябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан ҳам чегарадаги вазиятни муҳокама қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров қирғиз-тожик можароси

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг