Мирзиёев Жапаров билан чегара масаласида келишиб олди

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 август куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари мустақиллик байрамлари муносабати билан бир-бирини дилдан қутлаб, биродар халқларга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаган.

“Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 30 фоизга ошди. Фаол ҳудудлараро алмашинувлар давом этмоқда, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, транспорт алоқалари кенгаймоқда. Муҳим маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Суҳбат чоғида Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил сентябрь ойида ўтказишга келишиб олинган.

Транспорт ва энергетика соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик устувор инфратузилмавий лойиҳаларни, шу жумладан “Қамбарота-1” ГЭСини қуриш лойиҳасини илгари илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ШҲТнинг бўлажак Самарқанд саммити кун тартибини муҳокама қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қирғизистон Садир Жапаров

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг