Мирзиёев Жаҳон чемпиони бўлган Тўрабоевни табриклади
Жамият
−
11 Октябрь 2022
8519Дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг бугунги баҳслари ҳам Ўзбекистон учун омадли якунланиб, -100 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи Музаффар Тўрабоев Жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу янгилик маҳаллаларни обод қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар мавзусида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёевга ҳам етказилди. Давлат раҳбари Тўрабоевни ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
“Видеоселектор йиғилиши давомида Президентимизга Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати финалида ҳамюртимиз Музаффарбек Тўрабоев ўз рақибини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлгани ҳақида хабар берилди. Давлатимиз раҳбари ушбу янгиликни катта мамнуният билан қарши олиб, спортчимиз ва бутун халқимизни ғалаба билан табриклади”, дейди Асадов.
Эслатиб ўтамиз, финалда Тўрабоев канадалик Кайл Реесга қарши татамига чиқиб, Golden Score'да ғалабани қўлга киритди.
Маълумот учун, дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионатида мезбонлар ҳозирча иккита олтин медални қўлга киритишди. Мусобақа баҳслари 13 октябрга қадар давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь