Мирзиёев Европага жўнаб кетди
Жамият
−
23 Октябрь 4457 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг таклифига биноан бугун, 23 октябрь куни расмий ташриф билан Брюссель шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Бельгия пойтахтида Европа Иттифоқи етакчилари билан музокаралар ўтказади. Кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Бельгияликлар Қироли Филипп ҳамда Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий институтларининг вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.
Live
Барчаси