Мирзиёев ЕОИИ давлатларини Ўзбекистондан Покистонга темир йўл қуришга чақирди
Жамият
−
25 Май 2023
6092Расмий Тошкент Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўл лойиҳасини ишлаб чиқмоқда ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) бошқа мамлакатларини ҳам бу ишга қўшилишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб ёзмоқда ТАСС.
Москвадаги Катта Кремль саройида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида Россия Президенти Владимир Путин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович иштирок этган. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон видеоалоқа орқали иштирок этган.
Йиғилишга Озарбайжон Президент Илҳом Алиев ҳам таклиф қилинган.
“Ҳозирги воқеликда муқобил транспорт йўлакларини шакллантириш ва барқарор таъминот занжирларини яратиш бўйича қўшма ишларни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, сизни Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича лойиҳа офисининг ишига таклиф қиламиз”, деган Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 май куни Россия пойтахти Москвадаги “Зарядье” концерт залида II Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров иштирок этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь