Мирзиёев “Янги Тошкент” қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этмоқда

Жамият

image

Бугун, 18 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этмоқда. Унда давлат раҳбари нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда пойтахт Тошкентда яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллионни ташкил қилади. Яқин йилларда бу кўрсаткич яна кўпайиши кутилмоқда.

“Бугунги куннинг ўзида шаҳарда йилига 20 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор. Шунинг учун пойтахтнинг барқарор ривожланишини ўйлаб, камида 15-20 йил олдин режаларимизни аниқ белгилаб олишимиз зарур”, деган давлат раҳбари ўз нутқида.

Шуларни инобатга олиб, Буюк Британия, Сингапур, Хитой ва Туркиялик мутахассислар билан Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Жумладан, Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида “Янги Тошкент” лойиҳасини амалга ошириш мақсад қилиб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тег: Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент лойиҳаси Тошкент аҳолиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг