Мирзиёев яна Умра амалини адо этгани айтилмоқда (видео)

Жамият

image

“Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун Саудия Арабистонига борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 18 июль куни Умра зиёратини амалга оширгани айтилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар "Абдулҳамид ҳожи" жоме масжиди имом хатиби Жамолиддин Азимов ўзининг Telegram-каналида хабар берди. 

У саҳифасига “каъбапўш”нинг янгиланаётгани акс этган видеони жойлаштириб, унинг остига қуйидаги изоҳни ёзган. 

“Дарҳақиқат кеча эсдан чиқмас тарихий кеча бўлди... Ютрбошимиз Муфтий ҳазрат ва бир неча ёрдамчилар билан Умра амалини бажардилар”, дейди Азимов.

У саҳифасида суратларни ҳам илова қилган. Унда эҳром кийган Президент Шавкат Мирзиёев, Мусулмонлар идораси раиси Нуриддин Холиқназаров, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ва Президентнинг тўнғич куёви Ойбек Турсуновни кўриш мумкин. 

“Ўз юртинг подшоҳи Каъбани тавоф қилётганини кўриш ва ортидан юриш, чинакам инсон қалбига сурур завқ бағишлар экан”, деб ёзган Жамолиддин Азимов.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев 2022 йилнинг август ойида Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Макка шаҳрида бўлиб, Умра амалларини адо этган эди. 

“Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун Саудия Арабистонига борган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳам Умра зиёратини амалга ошириб, Каъбага киришга муваффақ бўлди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев эса Мадинага бориб, Масжид ан-Набавийни зиёрат қилди


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Умра зиёрати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг