“Оролбўйида аҳвол ёмон деб кўпчилик гапиради”. Мирзиёев раҳбарларни нега Қорақалпоғистонга юборганини айтди
Жамият
−
23 Февраль 2022
7722Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи олдидан вилоятлар ҳокимлари ушбу ҳудудга сафарбар қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 23 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мўйноқда фуқаролар билан учрашиб, ҳокимлар нега Қорақалпоғистонга юборилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Оролбўйини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари муайян вилоятларга бириктирилган. Президент бунинг сабаби ва аҳамиятини тушунтириб берган.
“Оролбўйида аҳвол ёмон деб кўпчилик гапиради. Лекин ҳамма ҳам бу ерга келиб кўрмаган. Оролнинг ҳавосидан нафас олиши, шароитни кўриб, адолатли баҳо бериши учун бу ерга бутун республикадан раҳбарларни юбордим. Қорақалпоғистон ривожига катта маблағ йўналтирамиз”, деган Президент.