Мирзиёев эртага Қорақалпоғистонга боради
Жамият
−
22 Февраль 2022 6718 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда республикадан 1,5 мингдан ортиқ ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистонга етиб келган.
Шунингдек, вилоятларнинг барча ҳокимлари Қорақалпоғистонга жўнатилган. Уларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида туманлар ва бошқа объектлар бўлиб берилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь