Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашув ўтказди

Олам

image

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилган. 

Фаол ишбилармонлик алоқалари, жумладан, шу кунларда икки мамлакатнинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида ўтказилаётган қўшма бизнес форум самарали натижалар бераётгани мамнуният билан қайд этилган.

Саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларида, бошқа устувор йўналишларда қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган. Бизнес ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича механизмлар яратиш ишларини тезлаштиришга келишиб олинган.

Гуманитар алмашинув дастурларини, энг аввало, таълим, маданият ва кинематография соҳаларида фаол давом эттириш муҳимлиги тахкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Виктор Орбан

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг