Мирзиёев Венгрияга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан бугун, 19 май куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, кун тартибидан мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон етакчиси 21 май куни Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 19-22 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия ва Словения Республикасига расмий ташрифлари бўлиб ўтиши хабар қилинганди. Шавкат Мирзиёев 22 май куни Любляна шаҳрида Словения Президенти Наташа Пирц Мусар билан учрашади, ушбу мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, қўшма ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Виктор Орбан Венгрия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг