Мирзиёев ва Жээнбеков “Сардоба” сув омборидаги тошқинни муҳокама қилдилар

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматларининг коронавирус пандемиясига қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Икки мамлакатда ушбу хавфли касаллик тарқалишининг, аввало, савдо-иқтисодий алоқаларга салбий оқибатларини камайтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Туркий тиллий давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида қабул қилинган қарорларга мувофиқ соғлиқни сақлаш ва транспорт вазирликлари раҳбарларининг ташкил этилган кўп томонлама маслаҳатлашувлари натижалари юксак баҳоланди.

Президентлар Ўзбекистонда “Сардоба” сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Мулоқот якунида ўзаро товар айирбошлашнинг юқори суръатини сақлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни кенгайтириш, устувор инвестиция ва инфратузилма, шу жумладан минтақавий аҳамиятдаги лойиҳаларни илгари суришга қаратилган биргаликдаги ишларни фаол давом эттиришга келишиб олинди.

Суҳбат чоғида қатор халқаро масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков Сардоба сув омбори Сардоба фожиаси

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг