Мирзиёев ва Путиннинг кенгайтирилган таркибдаги учрашуви бўлиб ўтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин тор доирадаги учрашувдан сўнг музокараларни расмий делегациялар аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон раҳбари суҳбат аввалида мавқедошига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантиришда юқори натижаларга эришилаётганини қайд этган. 

Мирзиёев шунингдек, Ўзбекистон-Россия муносабатларининг барча йўналишлари бўйича ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани ва салмоқли даражада ривожлаётганини ҳамда савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларидаги аниқ йўналтирилган биргаликдаги фаолият натижаларини, улар сифат жиҳатидан ҳам ўзгарганини юқори баҳолаган.

Музокаралар давомида саноат кооперациясини, энг аввало, машинасозлик, металлургия, энергетика, қайта ишлаш, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда кенгайтириш бўйича доимий фаолият юритувчи қўшма гуруҳ тузилган. Шу билан бирга, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор бошқа келишувларга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва РФ етакчиси Владимир Путин ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтган эди. Унда турли долзарб масалалар кун тартибига чиқди, жумладан, икки давлат ўртасидаги савдо-содиқ муносабатларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилганди.

Жумладан, Владимир Путин Ўзбекистон билан алоқаларга тўхталар экан, Москва Тошкентнинг ишончли савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринни эгаллаб турганини таъкидлаб ўтган эди.

Бундан ташқари, Россия октябр ойидан Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлаши ҳам Путин томонидан маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Владимир Путин ташриф музокара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг