Мирзиёев “Ўзбекистон темир йўллари” раҳбарига: “Бор десанг, бор бўласан, йўқ десанг, ўзинг ҳам йўқ бўласан”

Жамият 18584
image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқот тадбирида темир йўл монополияси ҳақида фикр билдирди.

Маълум бўлишича, Транспорт вазирлиги келгуси йилдан ҳар бир хизматнинг таннархи ва таркибини кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

“Ҳосиловга (Ҳусниддин Ҳосилов "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси) ўхшаган каттаконлар дунёқарашини ўзгартирмаса ўзини ўзгартираман. Атрофингда ёшлар. Сенам уларга мослашмасанг, ўрнингга ёшларни қўяман. Бизда темирйўл ҳамма нарсага йўқ дейди. Бор десанг бор бўласан, йўқ десанг, ўзинг ҳам йўқ бўласан”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Президент темирйўл Ўзбекистонда монопол ташкилот эканини алоҳида таъкидлаб, бу соҳанинг ҳам ўзгартирилиши, ислоҳ қилиниши муҳимлигини айтди ва бунда Германия тажрибасини қўллаш бўйича ўзи бош бўлганини қўшимча қилди. Давлат раҳбари Ҳосиловга хусусий ташувчиларни чақириш вазифасини юклади. Бусиз темирйўл соҳасида катта ўзгариш бўлмаслигини алоҳида урғулади. 

темирйўл соҳасидаги монополияга тўхталиб, ички ва ташқи темир йўл тарифлари ўртасида катта фарқ борлигини таъкидлади.

“Темирйўл монополиясини босқичма босқич ўзгартирамиз. “Полвонтош” (Сурхондарё), “Афросиёб парранда” (Самарқанд) корхоналари раҳбарлари ички ва ташқи темир йўл тарифлари ўртасида катта фарқ борлиги, яъни халқаро ташувлар нархи анча юқорилигини билдирганлар.

Шу боис, Транспорт вазирлиги Молия вазирлиги ва Монополия қўмитаси билан бирга 2 ой муддатда темир йўл тарифларини қайта кўриб чиқсин. Бунда тадбиркорларга ўзимизда ишлаб чиқарилмайдиган хомашё импорти учун амалдаги тарифлар камида 25 фоиз арзон бўлиши керак. Транспорт вазирлиги келгуси йил 1 январдан бошлаб, ҳар бир хизматнинг таннархи ва унинг таркибини кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради”, деди Президент.

 

Қайд этилишича, темир йўл соҳасида келгуси 5 йил учун 7 мингдан зиёд юк вагонларига эҳтиёж мавжуд. Бу муаммони давлат томонидан эмас, балки худди электр энергияси ёки цемент ишлаб чиқаришга ўхшаб фақат ва фақат хусусий секторни жалб қилиш орқали ижобий ҳал қилиш мумкин.

“Шунинг учун келгуси йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилади ва тарифлар иккига ажратилади. Бунда, давлат томонидан фақатгина темир йўл инфратузилмаси ҳамда локомотив хизматлари тартибга солинади, юк вагонлари хизмати эса бозор тамойиллари асосида ташкил қилинади”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Шунинг учун, хусусий тадбиркорларга темир йўл вагонларини олиб келишга берилган имтиёзлар 2025 йил 1 январгача узайтирилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 489
Рейтинг: 3
t
×