Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклади
Жамият
−
27 Июнь 2023
4471Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги барча мусулмонларга ва бутун халққа Қурбон ҳайити муносабати билан табрик йўллади.
Президент мамлакатдаги ҳар бир маҳалла, шаҳар ва қишлоқдаги тинчлик ва ободлик, жамиятдаги ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашда Қурбон ҳайити сингари азалий байрам ва қадриятларнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётганини таъкидлаган.
Шунингдек, Мирзиёев шу Қурбон ҳайити кунларида 15 минг нафар ўзбекистонлик Маккаи мукаррамада муқаддас ҳаж зиёратини адо этаётганини қайд этган.
Шу билан бирга, Президент кейинги йилларда шаклланган анъанага мувофиқ, Қурбон ҳайити муносабати билан бу йил ҳам бир неча кундан иборат дам олиш кунлари белгиланганини эслатган.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев дунёнинг узоқ-яқин ҳудудларидаги барча мўмин-мусулмонларга самимий табрикларини йўллаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва тараққиёт тилаган.
LiveБарчаси