Мирзиёев Ўзбекистон қандай давлат эканини айтди
Жамият
−
08 Май 2023
19520Ўзбекистон - дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу фикрларни бугун, 8 май куни Президент Шавкат Мирзиёев референдум якунларига бағишланган чиқишида айтиб ўтди.
Келтирилишича, ушбу учрашувда бундан буён ҳам миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлиги таъминланиши, барча диний конфессиялар эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши, мамлакатда миллатлар ва конфессиялар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш сиёсати изчил давом эттирилиши таъкидланган.
Қайд этилишича, жамиятда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмайди.
“Мен Президент сифатида иш бошлаган биринчи кунданоқ “Биз халқимизга хизмат қилгани келганмиз”, “Биз халқни рози қилишимиз керак” деган гапларни доим такрорлайман. Ислоҳотларни бошлаган пайтда ўзимиз тасаввур ҳам қилмаган жуда кўп муаммо ва синовларга дуч келдик. Уларга эл-юртимиз билан биргаликда ечим топиб, ҳар бир масалани жойида ҳал қилиб бораяпмиз. Чунки, янгиланган Конституциямизнинг маъно-мазмуни, бош мақсади ҳам халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратиб беришдан иборатдир”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Президентнинг сўзларига кўра, бу мақсад йўлида қанчалик оғир бўлмасин, зарур маблағлар, керак бўлса, ортиқчаси билан топиб, барча имкониятлар ишга солинмоқда.
“Халқимизнинг ўзи – энг адолатли ҳакам. Мен аминман, бугун юртимиздаги ҳар бир инсон “ҳаётимда ижобий ўзгариш бўлмоқда”, деб айта олади”, дейди Президент.
LiveБарчаси