Мирзиёев USAID раҳбари Саманта Пауэрни қабул қилди
Жамият
−
23 Октябрь 2023
4042Бугун, 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг вазирлар даражасидаги тараққиёт масалалари бўйича учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турган делегация билан конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиққан.
Суҳбат чоғида жорий йилнинг сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтган “С5+1” форматидаги давлат раҳбарлари саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилган.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда USAID билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш, таълим, “яшил” энергетика, агробизнес ва бошқа йўналишларда бир қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилгани ва давом эттирилаётгани таъкидланган.