Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Анқара шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Туркия пойтахти Анқарада Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади. Саммит Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан ўтказилмоқда. Саммит дастури якунида давлат раҳбарлари Анқара декларациясини имзолайдилар. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркий Давлатлар Ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг