Мирзиёев Туркияда Венгрия Бош вазири билан учрашди
Жамият
−
16 Март 2023
3891Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 март куни Туркий давлатлар ташкилоти навбатдан ташқари саммитининг асосий тадбирлари доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида давлат раҳбари Бош вазир ва дўст венгер халқини миллий байрам – Венгрия инқилоби куни билан самимий қутлади.
Икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Мамлакатларнинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия корхоналарининг самарали кооперацияси учун ишлаб чиқариш майдонини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидани ҳам фикр алмашилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь