Мирзиёев Тўқаевни табриклади

Жамият 2710
image
-

Бугун, 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевни Қозоғистон Республикаси Президенти умумхалқ сайлови муваффақиятли ўтгани ва унда ишончли ғалаба қозонгани билан самимий муборакбод этди.

Мулоқотда Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилган. 

Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

“Exit poll” натижаларига кўра, кеча, 20 ноябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев 82 фоизга яқин овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонди.

Shaxzod Nusratulloyev
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.2
t
×