Мирзиёев Тўқаевга 2021 йилдаги масъулиятли вазифада омад тилади

Жамият

image

Бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир-бирларини ва икки мамлакатнинг қардош халқларини кириб келаётган янги 2021 йил билан самимий табрикладилар, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Ўтаётган йилнинг барча хатар ва қийинчиликларига қарамай, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг изчил ривожланиши таъминланганлиги алоҳида таъкидланди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан, савдо портфелини янада кенгайтириш, инвестиция лойиҳалари, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва энергетика соҳаларида алоқаларни чуқурлаштириш лозимлигини қайд этдилар. Ҳудудлар ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш, маданий-гуманитар алмашинувнинг кенг дастурини амалга оширишга катта эътибор қаратилди.

Президентлар, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар  режасини муҳокама қилдилар.

Давлат раҳбари Қозоғистон Президентига 2021 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқига муваффақиятли раислик қилишини тилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг