Мирзиёев Тожикистонга боради
Жамият
−
15 Апрель 2024 11718 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасига таяниб, “Asia-Plus” нашри хабар берди.
Билдирилишича, ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Элчихонанинг таъкидлашича, ташриф доирасида 17-20 апрель кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади.
Манба бошқа тафсилотларни келтирмаган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Тожикистонга Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан борганди.
Live
Барчаси