“Арқадағ” Тожикистонга борди

Олам

image

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бугун, 4 апрель куни расмий ташриф билан Тожикистон пойтахти Душанбега борди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг ўғли, пойтахт мэри Рустам Имомали ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

Ташриф доирасида олий даражадаги учрашув режалаштирилган бўлиб, унда давлатлар ўртасидаги турли соҳалардаги муносабатлар муҳокама қилинади. Бердимуҳамедовни аэропортда Тожикистон Республикаси Бош вазири Коҳир Расулзода кутиб олди.

Кеча, 3 апрель куни Тожикистонда Туркманистон маданияти кунлари очилди. Бугун эса Тожикистон Миллий музейида Туркманистон расмлари ва халқ ҳунармандчилиги кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади. Шу куни “Кўхи Борбад” давлат мажмуасида Туркманистон ва Тожикистон санъат усталарининг “Дўстлик оқшоми” қўшма концерт дастури бўлиб ўтади.

Эртага, 5 апрель куни тадбир иштирокчилари Данғарага жўнаб, ўзларининг маданий дастурларини томошабинларга тақдим этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made