Мирзиёев таътилга чиққанидан 48 соат ўтиб, нега ишга қайтгани маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда содир бўлган воқеалар сабаб таътилни эрта якунлаган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган “Менимча” телекўрсатувига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Қозоғистондаги воқеалар бошланиши билан Президентимиз биринчи кунларда учта давлат раҳбари билан телефонда гаплашиб, қўшни давлатдаги вазиятнинг ўзбекистонга таъсири ва минтақадаги вазиятни муҳокама қилдилар. Халқимиз тинчлиги ва хавфсизлиги Президент учун биринчи ўринда туради ва у киши доим халқимиз билан бирга. Давлат раҳбари таътилдан эрта қайтишларининг сабаби Қозоғистондаги тинчлик тарафдори эканларидир”, деган Асадов.

Асадов Мирзиёевнинг таътилдан эрта қайтишига изоҳ бераркан давлат раҳбари фаолияти давомида Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида урғулади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Мирзиёев жорий йилнинг 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Бироқ давлат раҳбари 7 январь куни таътилдан қайтганди.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг таътили ҳақида сўнгги икки йилдан бери расман маълумот бериб борилмоқда. Давлат раҳбари 2019 йил август ойида, ўтган йили январь ойида таътилга чиққанди. Президентнинг таътили одатда бир ҳафта давом этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

1326

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг