Мирзиёев сурхондарёлик фермерлар билан учрашди
Жамият
−
13 Март 2023
7365Бугун, 13 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги фермер хўжалигида бўлди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу фермер хўжаликнинг ер майдони 45 гектар бўлиб, жорий йилда ғалладан 70, пахтадан 40 центнердан ҳосил етиштириш мўлжалланмоқда. Хўжаликда 35 киши доимий ва мавсумий иш билан таъминланган.
Давлат раҳбари ташриф давомида экинлар ривожини кўздан кечириб, ғалла ва ғўзанинг нави, ҳосилдорлиги билан қизиққан.
“Нима учун қишлоқ хўжалигида илм, инновация керак, деяпмиз? Аввало сифат ва ҳосилдорлик учун. Юқори даромад олишни хоҳлаган фермер илм билан меҳнат унумдорлигини оширишга ҳаракат қилиши керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Маълум қилинишича, ушбу фермер хўжалигида ижтимоий дафтарларга киритилган 34 нафар фуқарога 20-25 сотихдан ер ажратилган. Улар кўкат, картошка, пиёз, сабзи ва бошқа экинлар экиб, яхши даромад олган. Жорий йилда ҳам қўшимча 18 нафар фуқарога деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун 30 сотихдан ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган.
Президент шундай ер эгалари билан суҳбатлашган.
“Аҳолига ер берилиб, уруғ, ўғит масалаларида ҳам ёрдамлашилмоқда. Фақат меҳнат қилиш қоляпти. Агар ҳар бир оила ўзи ҳаракат қилиб, ҳаётида ўзгариш қилса, камбағаллик ҳам, ишсизлик ҳам бўлмайди”, дейди давлат раҳбари.
Ташриф давомида Сурхондарё иқлимида уч мартагача ҳосил олиш мумкинлиги, аҳолига кўмаклашиб, даромад манбаи яратиш зарурлиги таъкидланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь