Мирзиёев Си Цзиньпинга таъзия йўллади
Жамият
−
01 Декабрь 2022
8169Хитой Халқ Республикасининг собиқ Раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президентнинг Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшган Цзян Цзэминнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади давлат раҳбарининг мактубида.
Президент Си Цзиньпинга ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Аввалроқ Хитойнинг собиқ раиси Цзян Цзэминь 96 ёшида оқ қон ва баъзи аъзоларнинг етишмовчилиги сабабли вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси