Мирзиёев ШҲТ саммити доирасидаги биринчи учрашувини бошлади

Жамият 8725
image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 сентябрь куни ШҲТ саммити доирасидаги биринчи учрашувини бошлади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Асадовнинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев саммит доирасида Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилмоқда.

Учрашувда икки мамлакат Президентлари жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган биринчи қўшма бизнес-форум якунларини юқори баҳоладилар. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Бунинг учун зарур шартномавий-ҳуқуқий асосларни шакллантириш, қўшма кооперация, энг аввало, агросаноат соҳасида аниқ лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, бугун Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан музокара ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида. Эртадан олий даражадаги ташрифлар бошланади. 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.

Нозима Назирова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 181
Рейтинг: 3
t
×