Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Жамият
−
17 Май 2023
8118Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари йиғилишда нутқ сўзлаши, тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ЕТТБга 1992 йил 30 апрелда аъзо бўлган. Республика ушбу банкнинг умумий қиймати 44,1 миллион еврога тенг бўлган 4,2 минг акцияларига эга. Банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси 1993 йил май ойида, Андижондаги офиси – 2019 йил октябрь ойида, Урганчда эса, 2021 йил июнь ойида очилган. Қарши шаҳрида ҳам ЕТТБ офисини очиш режалаштирилган.
LiveБарчаси