Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди
Жамият
−
28 Февраль 7791 1 дақиқа
Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Марат Хуснуллин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Шавкат Мирзиёевга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва ҳукумати раиси Михаил Мишустиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Россия етакчисининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни, шу жумладан қурилиш тармоғида ва ҳудудларни ривожлантириш соҳасида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Қурилиш соҳасида кенг кўламли кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Икки мамлакат ташкилотлари ва компаниялари иштирокида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, қурилиш материаллари ва ускуналар етказиб бериш шундай лойиҳалар жумласидан.
Шунингдек, улушли қурилиш, лойиҳалаштириш, экспертиза, рақамлаштириш ва давлат харидларини амалга ошириш бўйича тажриба алмашишни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Live
Барчаси