Мирзиёев Римга учиб кетди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Рим ва Милан шаҳарларида олий даражадаги музокаралар, икки томонлама учрашувлар ҳамда Италиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси бош қароргоҳи Италия пойтахтида жойлашган Бирлашган Миллатлар Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув ўтказади. У билан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилиш кун тартибига қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Италия Сержо Маттарелла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг