Мирзиёев Италияга боради

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. 

Олий даражадаги учрашувлар Рим шаҳрида бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев Президент Сержо Маттаррелла ва Бош вазир Жоржиа Мелони билан музокаралар ўтказади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси бош қароргоҳи Италия пойтахтида жойлашган Бирлашган Миллатлар Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув ўтказади. У билан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташрифнинг ишбилармонлик дастури Милан шаҳрида бўлиб ўтади – Ўзбекистон Президенти Ломбардия провинцияси губернаторини қабул қилади ҳамда Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made