Мирзиёев рақобатчилари ҳақида: “Уларнинг ҳам нияти – Ўзбекистонни ривожлантириш”
Жамият
−
26 Октябрь 2021
5915Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиб, мағлуб бўлган номзодларнинг дастурларидаги халққа маъқул таклифлар инобатга олинади. Бу ҳақда сайловда ғалаба қозонган ЎзЛиДеп номзоди Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
ЎзЛиДепнинг сайловдаг иштирокига бағишланган тадбирда амалдаги давлат раҳбари ҳам иштирок этиб, Президент сайловида бошқа сиёсий партиялардан илгари сурилган номзодларга миннатдорлик билдирди.
“Уларнинг ҳам нияти – Ўзбекистонни ривожлантириш. Шунинг учун уларнинг дастуридаги халқимизга маъқул таклифларни албатта инобатга оламиз. Биз кеча рақобат қилган бўлсак, энди бир мушт бўлиб, ҳаракат қилишимиз керак. Мен халқимизнинг юксак ишончини оқлаш, орзу-умидларини ушалтириш, фаровон ҳаётини таъминлаш учун бор куч-ғайратим ва салоҳиятимни сарфлашга ваъда бераман. Янги Ўзбекистонни ҳаммамиз биргаликда қурамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ, “Миллий тикланиш” партиясидан кўрсатилган номзод Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, сайловда иккинчи ўринни эгаллаган Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисава у ва партияси ЎзЛиДеп номзоди Шавкат Мирзиёевнинг ғалабасини тўла-тўкис тан олишини эълон қилди.
LiveБарчаси