Мирзиёев Озарбайжонга кетди. У Қорабоғга бориши айтилмоқда
Жамият
−
22 Август 2023 7043 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22 август куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Баку шаҳрида тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Биргаликда Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф буюриш, давлат раҳбарлари иштирокида бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Қарийб 30 йиллик арман босқидан сўнг Қорабоғ вилояти 2022 йилнинг 8 ноябрида яна Озарбайжон назоратига ўтди ва бу ерда бунёдкорлик ишлари бошланди. Уларда Ўзбекистон ҳам иштирок этмоқда. Президент ташрифи баҳонасида Фузулий шаҳрида Ўзбекистон номидан бунёд этилган мактаб очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Live
Барчаси