Мирзиёев Озарбайжон разведкаси раҳбарини қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 октябрь куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхон Султоновни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида Озарбайжон идораси бошлиғи Шавкат Мирзиёевга Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

"Ўзбекистон-Озарбайжон иттифоқчилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди", дейилади хабарда.

Суҳбат давомида терроризм, экстремизм ва радикализм, кибержиноятчилик ҳамда хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хавфларга қарши курашиш бўйича махсус хизматларнинг яқин идоралараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва самарали мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга қаратилган амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев 12 сентябрь куни Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан, Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегацияни қабул қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Озарбайжон Орхон Султонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг