Мирзиёев Отатурк қабрига гулчамбар қўйди
Жамият
−
19 Февраль 2020
6227Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб турибди. Давлат раҳбари ташрифини Туркия турихида ўчмас из қолдирган давлат арбоби, Туркия давлати асосчиси Мустафо Камол Отатурк қабрини зиёрат қилишдан бошлади.
Президент Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.
Мустафо Камол турк халқининг атоқли фарзанди, буюк давлат арбобидир. У Биринчи жаҳон урушидан кейин парчаланиб, оккупацияда қолган мамлакатни озод этган. 1923 йилда мустақиллик эълон қилиб, ҳозирги Туркия Республикасига асос солган ҳамда унинг биринчи Президенти бўлган. Мамлакатнинг бугунги тараққиётини белгилаб берган сиёсий, ижтимоий ва маданий ислоҳотларни амалга оширган. 1934 йилда парламент қонуни билан унга Отатурк номи берилган. У дафн этилган Аниткабир мажмуаси халқ учун жуда қадрли масканга айланган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг Туркияга амалга оширган ташрифи давомида ҳам Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь